Сурия қуролли кучлари вакили Али Майхуб Сурия ҳарбийлари Туркия ҳудудидан ўққа тутилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Унинг сўзларига кўра, 28 ноябрга ўтар кечаси Туркия ҳудудида жойлашган Жебел ак-Акра тоғи томонидан Сурия ҳукумат қўшинлари бўлинмалари миномётдан шиддат билан ўққа тутилган.
«Сурия армияси бундай хатти-ҳаракат хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантиради ва дунё ҳамжамиятидан Туркия Республикаси раҳбариятига максимал даражада босим ўтказиб, уларнинг халқаро терроризмни бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлашдан бош тортишига эришишни талаб қилади», — деди Майхуб.
Изоҳ (0)