Туркия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларига Россияга сафарларни, агар улар шошилинч ишлар билан боғлиқ бўлмаса, қолдиришни тавсия қилди. Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Туркия фуқаролари Россияда қийинчиликларга дуч кела бошлаган, дея хабар бермоқда Meduza.
Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 24 ноябрь куни Сурияда Россияга тегишли Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширганидан сўнг, Россия ва Туркия муносабатларида инқироз бошланди.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Краснодарда Туркиянинг 39 нафар фуқароси ҳибсга олинди, улар миграция қонунчилигини бузганликда гумон қилинмоқда. Россия Федерал миграция хизматидан маълум қилишларича, улар Россиядаги агросаноат кўргазмасига ишчи визаларни расмийлаштирмасдан келган.
Изоҳ (0)