Колорадодаги оилани режалаштириш клиникасида отишма келтириб чиқарган шахс 59 ёшли Роберт Льюис Деар бўлиб чиқди. Бу ҳақда, CNN’га асосланиб, «Коммерсант» хабар бермоқда.
Полиция ходимлари гумонланувчини ҳибсга олган ва уни жиноят содир этишга нима ундаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Айни вақтда, клиниканинг ўзида портловчи ускуна бор-йўқлиги текширилмоқда.
Аввалроқ Колорадо-Спрингсдаги клиникада юз берган отишма оқибатида бир неча киши, жумладан, уч нафар полициячи тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)