Мексика жанубидаги Оахака штатида уюшган жиноятчилик қурбони бўлган саккиз нафар эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда штат полициясига таяниб, AFP маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Фермерлар жасадларни Косолапа шаҳри атрофидан топиб, бизга хабар берган. Ўлдирилган кишиларнинг қўли боғлиқ бўлган», — дея таъкидлаган полиция вакили. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, қотилликка наркомафия гуруҳларидан бири қўл урган.
Охака Мексиканинг энг қашшоқ штатларидан бири ҳисобланади. Минтақада АҚШга олиб борадиган қулай савдо йўлларини эгаллашга интиладиган наркокартеллар кураши туфайли зўравонлик авжига чиққан. AFP маълумотига кўра, 2006 йилдан бери Мексикада 100 мингдан зиёд киши наркотрафик билан боғлиқ сабабларга кўра ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)