Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 12,5 минг долларни 55 миллион сўмга ўтказаётган вақтида қўлга олинди. «Ҳуқуқ» газетаси хабарига кўра, валютафурушни қўлга олиш бўйича тадбир 2015 йил 8 июнда ўтказилган.
Айбланувчининг хонадони кўздан кечирилганда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказишдан тушган 26,8 миллион сўмдан ортиқ пул, 62 АҚШ доллари, 2 та пул санаш қурилмаси ва пул олди-бердиси қайд қилинган ёзув дафтари топилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига кўра жазо муқаррарлиги таъминланди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)