Шоир Аҳад Қаюм қўшиқларнинг матнлари неча пулга ёзиб берилиши ҳақида маълумот берди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«Қўшиқнинг омадли чиқишида матннинг, яъни шеърнинг ўрни катта. Келишув асосида битта шеър нархи 50—100 доллардан нархланади», — дейди Аҳад Қаюм.
«Айрим пайтларда санъаткорлар ‘бир ой давомида фақат мен билан ижод қиласиз’, деб 500 долларгача тўлашади», — дея қўшимча қилди шоир.
Аҳад Қаюмнинг қайд этишича, шеър ёзиш «аслида ҳаёти мазмуни». «Шу сабаб кўпинча устоз санъаткорлардан шеърларим учун ҳақ олмайман, улар шеъримни қўшиқ қилганининг ўзи мен учун шараф», — деди шоир.
Изоҳ (0)