Яқин беш йил ичида «Тошиссиққуввати» ишлаб чиқариш бирлашмаси 312 та маҳаллий қозонхонани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда корхона бош директорига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
26 ноябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида таъкидланишича, маҳаллий қозонхоналардан фойдаланиш, автоматлашган жараён туфайли, марказий иссиқлик таъминотига қараганда анча тежамли ҳисобланади.
Айни пайтда шаҳарнинг иссиқлик тармоқларига 13 мингдан ортиқ бино, шу жумладан, 9141 та турар-жой, 579 та даволаш муассасаси, 475 та мактаб, 635 та болалар боғчаси, 662 та олий ва ўрта ўқув муассасаси уланган.
Изоҳ (0)