«Дарё»да янги доимий рукн — ҳар куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Бухорода аксилтеррор машғулотлари бошланди. Икки кунлик машғулотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кутилмаган вазиятларга қай даражада тайёрлигини текшириш мақсадида ўтказилди.
2. Эрдўғон Туркия учун хавф туғилса, самолётларни уриб туширишда давом этишини айтди. Туркия президенти кеча мамлакат ҳарбийлари уриб туширилган Су-24 Россияники эканлигини билмагани ҳақида гапирганди.
3. Қирғизистоннинг янги туғилган 6 миллионинчи фуқароси турар-жой ва депозит ҳисобига эга бўлди. Бундан ташқари, юбилей фуқаронинг туғилиши сабаб пойтахт Бишкекда бир нечта кўчалар вақтинча ёпиладиган бўлди.
4. Россия Туркияга қарши санкциялар киритмайди. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби айтиб ўтди. Лекин бу ҳали якуний фикр эмас — ҳамма нарса бўлиши мумкин.
5. Қамчиқ довонида табиат ҳодисаларини назорат қилиш тизими ишга туширилади. Бу водий билан борди-келди қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш даражасини янада оширишга қаратилган жуда яхши янгилик.
Изоҳ (0)