Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи фуқаро шериклари билан олдиндан тил бириктириб, давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, у шериклари билан божхона назоратини четлаб ўтиб, чегарани бузиб, 201 400 доллар пулни яширинча Ўзбекистондан Қозоғистон ҳудудига олиб ўтаётган вақтида чегарачилар томонидан ушланган.
Газетада хабарида ёзилишича, Қибрай туманида истиқомат қилувчи бу фуқаро қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилган, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Хабарда ҳодиса қачон рўй берганига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)