27 ноябрь, жума куни Романовлар императорлик уйи аъзолари ҳалокатига оид жиноий иш доирасида император Александр III мозорини очиш якунланди. Бу ҳақда муассасалараро ишчи гуруҳдаги манбага таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Экспертлар мозорни очиш давомида император Николай II га тегишли эканлиги тахмин қилинаётган жасад қолдиқлари билан солиштириб кўриш мақсадида ирсий таҳлил учун ДНК-намуналар олган.
Манбанинг таъкидлашича, барча ишлар Тергов қўмитаси, Россия ҳукумати ва рус православ черкови вакиллари иштирокида амалга оширилган. Қабрни ўрганиш жараёнида ушбу мозор совет йилларида ҳам очилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминлар тасдиқланмади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Тергов қўмитаси Романовлар императорлик уйи аъзоларининг ҳалок бўлиши билан боғлиқ жиноий иш юзасидан текширувларни қайтадан бошлашга қарор қилгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)