Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон уриб туширилган Су-24 туфайли Москва ва Анқара қўшма лойиҳаларининг тўхтатилиши мумкинлиги «ҳиссиётга берилувчанлик» ва «сиёсатчиларга номуносиб» эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Давлат раҳбари Россия ҳукуматининг ушбу муносабати бомбардимончи самолётга қилинган ҳужум билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмаслигидан афсусда эканлигини айтиб ўтди.
Туркия президенти, шунингдек, ИШИД билан нефть савдоси олиб борганлик ҳақидаги айбловга ҳам жавоб қайтарди. Унинг сўзларига қараганда, Анқара нефтни фақат машҳур етказиб берувчилар – Россия, Эрон, Ироқ, Қатар ва Жазоирдан олади.
Эрдўғон Туркия нефтни ИШИДдан олишини таъкидлаганлар буни исботлаши лозимлигини айтди.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)