Туркия ташқи ишлар вазири Мевлют Чавушўғлу расмий Анқара Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётига уюштирилган ҳужум учун Москвадан узр сўрамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Ўзимиз ҳақ бўлган вазиятда узр сўрашга ҳожат йўқ», — деди Чавушўғлу.
Россия президенти Владимир Путин 26 ноябрь куни Туркиянинг ҳаракатларини «ҳамкор ва террорчиликка қарши курашда иттифоқчи сифатида кўрилганлар томонидан орқадан хиёнаткорона берилган зарба» деб атади.
«Биз Туркиянинг олий сиёсий табақалари амалга оширилган мазкур жиноят учун кечирим сўраганликларини, етказилган зиён ва зарарни қоплаб бериш таклифларини, жиноятчиларни жазолаш ҳақидаги ваъдаларини ҳали ҳам эшитганимиз йўқ. Туркия раҳбарияти Россия—Туркия муносабатларини онгли равишда боши берк кўчага олиб киряпти, деган тасаввур пайдо бўлмоқда, биз бундан афсусдамиз», — деди Путин.
Воқеа: Туркия уриб туширган Су-24
Изоҳ (0)