Бразилиялик миллиардер, Лотин Америкасининг йирик хусусий инвестициявий банки BTG Pactual’нинг раҳбари Андре Эстевес 25 ноябрь, чоршанба куни Petrobras SA давлат нефть корпорацияси атрофида юзага келган коррупциявий можаро юзасидан гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Миллиардернинг ҳибсга олиниши йирик қурилиш ва нефть сервиси компаниялари шартномани қўлга киритиш учун нефть корпорацияси раҳбариятига пора берганлиги тахмин қилинаётган коррупциявий тизим тергови доирасида энг шов-шувли қўлга олиш бўлди.
Тергов жараёни давомида 100 дан ортиқ одам, жумладан, Бразилия ҳукумати аъзоларининг баъзилари ҳам ҳибсга олинди.
Эстевеснинг бойлиги 2,2 миллиард долларга баҳоланиб, у мамлакатдаги энг бой 20 кишидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)