Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган ҳужумчи Анвар Солиев футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда «Пахтакор» — «Андижон» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов таъкидлаб ўтган, деб хабар беради «Sports.uz».
«Бугун Анвар Солиев футболчилик фаолиятидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди. Солиев мураббийлик курсларида ҳам таҳсил олди. Унинг кейинги мураббийлик фаолиятида ҳам омад тилайман. ‘Пахтакор’нинг энг содиқ футболчиларидан бири бўлди. Жамоада қолишни истаса, биз қабул қиламиз», — дейди «Пахтакор» бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, Анвар Солиев 1978 йили тавваллуд топган ва ҳозирда 37 ёшни қарши олган.
Изоҳ (0)