Шимоли-ғарбий Хитойнинг Шэньси вилояти, Сяньян шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводида чиққан ёнғин бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин заводдаги иситиш қурилмаларидан бирида келиб чиққан носозлик туфайли маҳаллий вақт билан 16:00 атрофида бошланган. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиргач, махсус совутиш қурилмаларини ўрнатган. Айрим маълумотларга кўра, ёнғин заводдаги портлашдан сўнг келиб чиққан.
Изоҳ (0)