Мисрнинг Шимолий Синай провинцияси Эл-Ариш шаҳридаги меҳмонхонада иккита бомба портлади. Бу ҳақда маҳаллий телевидениега таяниб, Reuters хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Камида бир киши ҳалок бўлган. Таъкидланишича, ҳодиса рўй берган вақтда меҳмонхонада сайловлар учун масъул бўлган судьялар турган.
Портлаш ИШИД террорчилари фаол бўлган ва Россиянинг A321 самолёти қулаб тушган Синай ярим оролида содир бўлди.
«РИА Новости» хабарига кўра, портлашлар натижасида уч киши ҳалок бўлди, яна 12 киши жароҳат олди. Қурбонларнинг бир нафари, жароҳатланганларнинг тўққиз нафари полиция ходимларидир.
Изоҳ (0)