АҚШнинг кичик Фрипорт шаҳрининг округ кенгаши раҳбари 2011 йилда ушбу лавозимга сайланаётиб, маҳаллий газета сайтида ўзига қарата ёзилган изоҳ орқали ҳақоратланган эди. У ўзини ранжитган одамни топишга қарор қилди ва тўрт йил ичида қарийб 35 минг доллар сарфлаб, охир-оқибат бунга эришди ҳам, бироқ натижадан қониқмади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Уильям Хэдли 2012 йилда туҳмат ҳақида судга даъво аризаси берди (ҳақоратли изоҳда унга туҳмат қилинган эди) ва обрўсига етган зарар учун 50 минг доллар товон пули талаб қилди. Суд изоҳ ёзган кишининг IP-манзилини қўлга киритишга рухсат бергач, у Хэдли билан қачонлардир бирга ишлаган округ прокурорига тегишли эканлиги аниқланди. Суд изоҳни ёзган кишининг шахсини ошкор этиш ҳақида қарор қабул қилган куннинг эртасига прокурор истеъфога чиқди.
Хэдли собиқ прокурордан 50 минг доллар товон пули ундирилишига эришишга ҳаракат қилиш-қилмаслиги номаълум. Иш бўйича кейинги мажлис 1 декабрга белгиланган.
Изоҳ (0)