Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Хэндянь шаҳрида 24 ёшли қиз ўн йил деганда уйига қайтиб келди, дея хабар бермоқда «Вести». Маълум бўлишича, ота-онаси ўлган деб ҳисоблаб келган қиз шунча вақт давомида турли интернет-кафеларда яшаган. Қиз унга ачиниб берилган пуллар ҳисобига қорнини тўйғазган.
Исми ошкор этилмаётган қиз 14 ёшида онаси билан жанжаллашиб қолгач, уйдан кетган ва ўн йил қорасини кўрсатмаган. Қидирув ишлари натижа бермагач, ота-онаси уни топишдан умидини узган.
Қочоқ қиз шунча вақт қалбаки ҳужжат билан яшаган. У қўшни Ханчжоу шаҳрига ўтиб, бир интернет-кафедан бошқасига кўчиб юрган. Ўн йилни у нуқул онлайн ўйинлар ўйнаш билан ўтказган.
Қизни тасодифан кўриб қолган тартиб посбонлари унга жарима ёзиб берган ва ота-онасига қўнғироқ қилган. Қизини олиб кетиш учун етиб келган она у билан бошқа ҳеч қачон уришмасликка ваъда берди.
Изоҳ (0)