Мали пойтахти Бамакодаги Radisson меҳмонхонасига террорчилар уюштирган ҳужум қурбонлари сони 22 кишига етди. Бу ҳақда тергов гуруҳи раҳбари, прокурор Бубакар Сиддиқий Самаке 23 ноябрь, душанба куни маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Меҳмонхонага ҳужум ва у ердаги кишиларни гаровга олиниши оқибатида жами 22 киши, жумладан, икки нафар жангари ҳалок бўлган. Тўққиз киши жароҳатланган», — дея таъкидлаган Самаке.
Прокурорнинг айтишича, ҳужумни икки нафар террорчи уюштирган. Мазкур ҳодисада омон қолганларнинг фикрига кўра эса, жангарилар сони бундан кўп бўлган. Тергов ҳаракатлари доирасида Бамакода тинтувлар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, жума куни жангарилар Мали пойтахти Бамакодаги Radisson меҳмонхонасига ҳужум қилиб, 170 кишини гаровга олган. Мамлакат президенти Ибрагим Бубакар Кейта мазкур ҳужум оқибатида 19 киши ҳалок бўлганини билдирганди.
Изоҳ (0)