24 ноябрь, сешанбага ўтар кечаси Россиянинг Челябинск шаҳри аҳолиси ноёб табиат ҳодисаси — Ой атрофидаги камалакка гувоҳ бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Челябинск гидрометеорология маркази ходими сўзларига кўра, Ой камалаги жуда камдан-кам учрайдиган оптик феномен бўлиб, у фақат аёзли пайтда кузатилиши мумкин. Муз кристалларига тушган ёруғлик синиб, спектрга ажралади, натижада Ой атрофидаги айлана камалакка ўхшаб қолади. Бундай камалак ҳам Қуёш, ҳам Ой атрофида юзага келиши мумкин.
«Бундай ҳодиса яна қачон кузатилишини айтиш қийин. Ҳозирча минтақада жиддий совиш ёки ҳароратнинг кескин тушиши кутилмаяпти», — деди ходим.
Изоҳ (0)