АҚШда 14 ёшли Лукас Эттер исмли ўсмир бола Рубик кубигини 4,904 сонияда йиғди ва янги жаҳон рекордини ўрнатди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Эттер Мэриленд штати Кларксвилл шаҳридаги River Hill Fall мусобақаси вақтида 3×3 томонли Рубик кубигини 0,35 сонияга тезроқ йиғиб, аввалги рекордни ортда қолдирди.
Бундан аввалги рекорд Колин Бёрнс исмли бошқа бир ўсмирга тегишли. У шу йилнинг апрель ойида Рубик кубигини 5,25 сонияда йиға олган эди.
2014 йилнинг март ойида британиялик муҳандислар томонидан яратилган CubеStormer 3 роботи Рубик кубигини 3,253 сонияда йиғишга эришганди.
Изоҳ (0)