Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида икки валютафуруш қўлга олинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Шўрчи деҳқон бозорида ўтказилган тезкор тадбир вақтида икки валютафуруш 9,5 минг АҚШ долларини маълум суммага келишиб сотаётган вақтида қўлга тушган.
Текширув вақтида улардан бирининг ёнида 2,115 миллион сўм борлиги аниқланиб, мазкур пул маблағи ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
«Уларга суд томонидан тегишли тартибда жазо тайинланди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)