Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 23 ноябргача қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 20—23 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши, худди шу муддатда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
«Эҳтиёт чораларини кўришингизни сўраймиз», — дейилади ФВВнинг аҳолига тарқатилган ахборотида.
Изоҳ (0)