Фуқаро М.Усмонов «Ипотекабанк» Андижон вилояти филиали ходими У.Парпиев ва бошқалар фирибгарлик билан фуқароларни алдаб келаётгани юзасидан ариза ёзган, деб хабар беради «Ҳуқуқ» газетаси.
Сўнг, кредит учун ажратилган 19 миллион сўм пулни Андижон шаҳридаги компаниялардан бирининг ҳисоб-рақамига ўтказиб, эвазига компания мансабдор шахсларидан 15 миллион сўм нақд пул олиб, ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
«Шу сабабли, филиал етакчи мутахассиси У.Парпиевга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у суд ҳукми билан жавобгарликка тортилди», — дейилади газета хабарида.
Изоҳ (0)