Ислом Каримов 2015 йил 5 декабрь, шанба дам олиш кунини 2015 йил 7 декабрь, душанба кунига кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор матнини ЎзА эълон қилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.
Унга кўра, 2015 йил 5 декабрь, шанба дам олиш куни 2015 йил 7 декабрь, душанба кунига кўчирилди, 2015 йил 5 декабрь, шанба куни иш куни деб эълон қилинди.
Изоҳ (0)