Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилиши лозим деган қарорга келган, деб хабар беради «Uff.uz».

Фото: FOX Sports

Фото: FOX Sports

Клуб раҳбарияти мадридликларнинг жорий мавсумдаги ўйинидан қониқиш ҳосил қилмагани туфайли, истеъфо келаси ҳафтада ёки мавсум охирида амалга ошиши мумкин.

«Барселона»га қарши ўйинда «Реал» ўз майдонида 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув вақтида Мадрид клуби мухлислари Бенитеснинг истеъфосини талаб қилиб, ҳуштакбозлик қилди.

Ўйиндан кейин «Реал» етакчиси Криштиану Роналду клуб президентига ультиматум қўйди ва клубда ё ўзи, ёки Бенитес қолишини айтди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар