«Барселона» футбол клуби бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати 12-тури доирасида «Реал Мадрид»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар берди «Sports.ru».
Мадридда бўлиб ўтган учрашув 4:0 ҳисобида «Барселона» ғалабаси билан якунига етди.
«Бизнинг режамиз амаллаб январгача етиб олиш эмас, йўқ. Ҳозир ҳаммаси қандай кетаётган бўлса, шуларнинг бари бизнинг режамиздан ўрин олган. «Сантяго Бернабеу»да ғалаба қозониш мумкин, лекин энг ёқимлиси — унда қандай ғалабага эришиш», — деди Луис Энрике.
«Таркиб борасида гапирадиган бўлсам, аввал айтганимдек, ўйин арафасида Месси ва Ракитич билан уларнинг ҳолати брасида гаплашиб олдим. Қарор қабул қилиш қийин бўлмади. «Реал» осонликча таслим бўлгани йўқ, шунчаки, биз яхшироқ ўйнаб, вазиятлардан фойдаландик», — деди «Барселона» устози.
«Барселона» бош мураббийи ўйин давомида «Реал Мадрид» ишқибозлари Андрес Инестани олқишлаганликларига ҳам муносабат билдирди.
https://twitter.com/barcastuff/status/668141319500472321
«Инеста — жаҳон футболидаги аҳамиятга молик фигура. Шунинг учун, мадридлик ишқибозлар уни олқишлаётганликларини тўғри тушунаман», — дея қўшимча қилди Луис Энрике.
Изоҳ (0)