Россия ҳукумати 2016 йил 1 январдан Украинага қарши озиқ-овқат эмбаргосини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Россия иқтисодий тараққиёт вазири Алексей Улюкаевга таяниб.
«Украина Россияга қарши иқтисодий, молиявий санкцияларга қўшилгани туфайли, биз озиқ-овқат эмбаргоси кўринишидаги ҳимоя чораларини киритишга қарор қилдик», — деди у.
Улюкаев аввалроқ Россия, Украина ва Евроиттифоқ вакиллари Украина ва Евроиттифоқ ўртасидаги эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишув бўйича бир қарорга кела олмаса, Россия Украинага нисбатан озиқ-овқат эмбаргоси жорий этишга тайёрлигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)