Euronews телеканалида 17 ноябрь, сешанба куни «Uzbekistan life» дастурининг «Бухоронинг бой ҳунармандлик мероси» деб номланган янги қисми эфирга узатилди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизматига таяниб, UzDaily хабар берди.
Бухоро қадимдан ўзининг тилласи ва ипаги, гиламлари ва тақинчоқлари билан машҳур бўлган. Бу гал «Life» дастури бошловчиси гилам тўқувчи аёл хонадонида меҳмон бўлиб, Бухоро гиламларининг яратилиш сирлари ҳақида ҳикоя қилган.
Йил охиригача телеканал орқали Термиз шаҳрининг меъморий обидалари ҳақидаги репортаж эфирга берилиши кутилмоқда. Дунёнинг 155 мамлакатига 13 тилда узатиладиган Euronews орқали эфирга кетган Ўзбекистон ҳақидаги барча кўрсатувларни телеканал сайтидан топиш мумкин. Улар «Ўзбектуризм» билан ҳамкорликда тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)