Франция полицияси Париждаги «Батаклан» концерт зали яқинида теракт бошлангани ҳақида матнли хабар жойлаштирилган мобил телефонни топди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Франция ОАВ ва CNN телеканали маълумотларига кўра, телефон ҳодиса рўй берган жой атрофидан топилган. Унда концерт залининг харитаси ҳам бўлган.
Изоҳ (0)