Франция полицияси Парижга қарашли Сен-Дени шаҳарчасида ўтказган махсус операция якунланди. Сўнгги маълумотларга кўра, террорчиликда гумон қилинаётган етти киши қўлга олинган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сен-Денидаги операция бир неча соат давом этди. Унинг давомида бир нафар маҳаллий фуқаро нобуд бўлди, беш нафар полициячи яраланган. Икки ёки уч нафар жиноятчи, жумладан, ўзини портлатиб юборган худкуш аёл ҳалок бўлган.
Мазкур гуруҳ Франция пойтахтида янги теракт амалга оширишга тайёргарлик кўргани ва 13 ноябрдаги ҳужумларга алоқадор бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)