Ҳиндистоннинг Тамилнаду штатида кучли ёмғир билан содир бўлган сув тошқини натижасида ҳалок бўлганлар сони 71 кишига етди. Бу ҳақда PTI агентлиги маълумотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, 11—15 ноябрь кунлари оралиғида қурбон бўлганлар сонини 12 киши ташкил этар эди. Айримлар девор қулаши натижасида ҳалок бўлган. Штат бош вазири Жаярам Жаялалитха ҳалок бўлганларнинг оилаларига 400 минг рупийдан (6 минг доллар атрофида) товон пули тўлашга кўрсатма берган.
9 ноябрь куни Бенгал кўрфазидан бошланиб, Тамилнаду қирғоқларига қадар етиб келган табиий офат ўзи билан бирга кучли жала олиб келди. Мамлакатларнинг бир қанча штатларида сув тошқинлари содир бўлди.
Изоҳ (0)