Австралиядаги Олтин соҳилда фанда Мовий аждар номи билан маълум бўлган ноёб денгиз жонзотини топиб олишди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Гувоҳлар сўзларига кўра, тўлқин қирғоққа ирғитган мавжудот гўё электр токи ишлаб чиқараётгандек, унга қўл теккизилса, ток уриши мумкиндек кўринган. Мутахассислар етиб келгунича унга тегишмаган.
Маълум бўлишича, «электр токи» Мовий аждар учун маскировка тизими ҳисобланади. У одамни тишлаши ва 3—4 см узунликда из қолдириши мумкин, бу хавфли бўлмаса-да, оғриқ беради.
Изоҳ (0)