Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий эндокринология тиббиёт маркази иккинчи йилдирки, мамлакатда қандли диабетни помпали (насосли) даволаш усулини жорий қилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайти.
200 дан зиёд бола давлат бюджети ҳисобидан қондаги қанд миқдори даражасини сақлаб туришга ёрдам берувчи махсус қурилмаларга эга бўлди.
Помпали даволаш парҳез ва жисмоний машқлар, оддий инсулин уколлари исталган натижани бермайдиган ҳолларда, яъни қийин тикланадиган қандли диабетда буюрилади. Инсулин помпаси қўлланилганида, кўпинча, беморга инсулин дозаси камайтирилади, бунда даволаниш тўғри олиб борилиши ва қанд даражаси қатъий назорат қилиниши ҳисобга олинади.
Изоҳ (0)