Россиянинг Калуга вилоятида 16 ноябрь, душанба куни тонгда Chevrolet Lacetti енгил автомобили ва ярим тиркамали MAN юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. «12news.uz» хабарига кўра, авария оқибатида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, енгил машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган, қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа, шундан сўнг юк машинасига бориб урилган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Калуга вилояти бўйича бошқармаси матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг барчаси Chevrolet Lacetti’нинг ичида бўлган.
Изоҳ (0)