Футбол бўйича 2006 йили Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига велосипедда борган марғилонлик Акрам Маъруфжонов 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар қилмоқда.
2008 йили Маъруфжонов Германия терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ дарвозабони Оливер Каннинг хайрлашув учрашувида иштирок этиб, унга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган, невараси учун эса Каннинг дастхати туширилган клуб либосини эсдалик сифатида қабул қилганди.
Маъруфжонов 2010 йили ЖАРда ва 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатларига велосипедда бориш орзусини амалга ошира олмаган. Бироқ у Россиядаги ЖЧ—2018 га велосипедда бориб, мундиал ўтказиладиган барча шаҳарларни кезиб чиқмоқчи эди.
Изоҳ (0)