Эдвард Сноуден The Intercept нашрига берган интервьюсида интернет-фойдаланувчиларга тармоқда шахсийликни сақлаб қолиш борасида баъзи маслаҳатларни бериб ўтди, деб ёзади «Газета.ru».
Веб-браузерларда рекламани блокловчи воситалар қўллаш ҳақида сўзлар экан, МРБ собиқ ходими «ҳар ким тармоқда махфийликни сақлаш бўйича бор имкониятларини ишга солиш учун нафақат ҳуқуққа балки мажбуриятга ҳам эга эканлиги»ни таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, интернетдаги фаол контентга эга реклама фойдаланувчи компьютерига ҳужум йўналишига айланиши мумкин, шунинг учун уни блоклашга интилиш керак.
Бундан ташқари, Сноуден тармоқда хавфсизликни ошириш учун пароллар менежеридан фойдаланиш, икки даражали верификация ўрнатиш ва Тоr браузерини ишлатишни маслаҳат берди.
Изоҳ (0)