• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Facebook Париж ва Байрутдаги терактларга икки хил муносабатда бўлгани учун танқид қилинди

    Париждаги терактдан сўнг интернетда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири Facebook’нинг «хавфсизликни текшириш» функцияси бўлди — ижтимоий тармоқ ўзининг франциялик фойдаланувчиларига мазкур хизматдан фойдаланиш имконини тақдим этди, бироқ бир кун аввал Байрутда юз берган терактни Facebook эътиборсиз қолдирганди, дея ёзади TJ.

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг Париждаги терактлардан сўнг Францияни қўллаб-қувватлади. Фото: TJ

    Facebook асосчиси Марк Цукерберг Париждаги терактлардан сўнг Францияни қўллаб-қувватлади. Фото: TJ

    13 ноябрь, жума куни оқшомда Парижда уч соат давомида террорчилик ҳаракатлари кетма-кетлиги юз берди, оқибатда 130 га яқин одам ҳалок бўлди. Facebook компанияси мазкур ҳодисага эътибор қаратиб, хавф ҳудудида бўлган одам ўз яқинларига аҳволи яхши эканлиги ҳақида хабар бериш имконини тақдим этувчи махсус хизматини ишга туширди.

    «Хавфсизликни текшириш» (Safety Check) функцияси 2014 йилда жорий этилган. Хизмат 2011 йили Японияда юз берган вайронкор зилзила ва цунами сабаб ташкил этилган. Ижтимоий тармоқ жамоаси одамлар табиий офатлар вақтида ижтимоий тармоқдан фаол фойдаланаётганига эътибор қаратиб, тезкор хабар бериш учун қулай восита ишлаб чиққан.

    Парижгача бу функциядан беш марта — Афғонистон, Чили ва Непалдаги зилзилалардан сўнг, Тинч океани жанубидаги «Пем» тропик циклони вақтида ва Филиппиндаги «Руби» тўфонидан кейин фойдаланилган эди.

    Париждаги терактлар Facebook ижтимоий тармоғи Safety Check’дан табиий офат ҳисобланмаган ҳодиса учун фойдаланиши бўйича биринчи тажриба бўлди. Бу қарор кўплаб ижтимоий тармоқларда одамларнинг қувонч билан ташаккур билдириши билан бирга, компаниянинг «икки хил стандартда» ишлашидан қониқмаган фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

    Скриншот: TJ

    Скриншот: TJ

    Гап шундаки, Париждаги воқеалардан бир кун аввал Ливан пойтахти Байрутда ҳам кетма-кет икки портлаш юз берган, оқибатда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 200 га яқин киши яраланган эди. Шунга қарамай, фожиа кўлами Facebook’ни Safety Check орқали ўз фойдаланувчиларига ёрдам беришга ундай олмаганди.

    Ижтимоий тармоқларда фикр билдирувчилар бу ҳолатга, шунингдек, Facebook ўз фойдаланувчиларига, агар улар истаса, аватарларига Франция байроғини илова қилиш имкониятини тақдим этгани, айни вақтда, Ливан байроғи билан бундай хизмат таклиф этилмаганига ҳам эътиборни қаратган.

    https://twitter.com/aya_chebbi/status/665487164063526912

    Why has Facebook only activated "marked as safe" for Paris, but not Beirut? And why can you only use the French flag, not the Lebanese one?

    — Designers 4 Justice (@Design_Justice) November 14, 2015

    Terrorist attacks in Beirut, Lebanon and Paris to name a few but Facebook creates a French Flag Filter...
    Every life lost is equally tragic!

    — Riya (@Tweets_By_Riya) November 14, 2015

    https://twitter.com/elle_mccann/status/665577323547217921

    Баъзи фикр билдирувчилар эса рўйхатни давом эттириб, Facebook нима учун Бағдод, Дамашқ ёки Ғазо сектори учун Safety Check’дан фойдаланиш имкониятини тақдим этмаяпти, деб савол қўйди. Бошқалар эса АҚШ президенти Барак Обама Францияга ҳамдардлик билдириб, Ливанни эътиборсиз қолдирганини танқид остига олган.

    And to answer many comments: yes, global outrage is selective. No Facebook safety check or Obama address for #Beirut yesterday.Sad but true.

    — Mohamed El Dahshan (@eldahshan) November 14, 2015

    #Facebook's safety status tool allows you to check on your friends, but ONLY in #Paris not in #Baghdad, #Damascus, #Gaza, or #Beirut.

    — Sarí el-Khalili سري الخليلي (@Sari_AlKhalili) November 14, 2015

    Жавоб баёнотида Facebook вакиллари Safety Check нисбатан янги функция эканини, ундан бунгача фақат табиий офатлар вақтида фойдаланилганини эслатиб ўтди. Айни вақтда, ижтимоий тармоқ мазкур функция янада ривожлантирилиши ва бундан кейин зарурат туғилиши билан ишга туширилишини маълум қилди.

    «Бу каби ҳодисалар ортиқ такрорланмайди, деб умид қиламиз. Бироқ, яна шундай ҳолат юз берадиган бўлса, ушбу янги воситанинг Париждаги одамлар учун қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлганидан келиб чиқиб, уни ишга туширишга тайёрмиз, албатта», — дейилади Facebook баёнотида.

    • Воқеа: Париждаги терактлар

    15.11.2015, 12:43   Изоҳ (0)   11012
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон «Бўйдоқлар куни»да Alibaba билан Webmoney орқали ҳисоб-китоб қилиш бўйича биринчи бўлди

    14.11.2015, 17:52

    Apple раҳбари яқин келажакда нақд пулга ўрин қолмаслигини башорат қилмоқда

    14.11.2015, 15:21

    Apple гаджетларни сувдан ҳимоя қилувчи янги технологияни ихтиро қилди

    14.11.2015, 11:37

    Сноуден рекламани блокловчи воситалар ва Тоr браузеридан фойдаланишни маслаҳат берди

    13.11.2015, 22:04

    LG Electronics CES 2016 Innovation Awards’нинг бир йўла 21 та мукофотини қўлга киритди

    13.11.2015, 21:51

    Facebook Францияда жўнатилганидан сўнг ўзини-ўзи йўқ қиладиган хабарлар хизматини жорий этди

    13.11.2015, 20:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жонни Депп қароқчи Жек Читтак ролига қайтишга тайёр — бироқ битта шарт билан

    Кино | 13 август, 15:58

    Ўзбекистонда аралаш мато ва газлама 2028 йилгача божхона божидан озод этилади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:49

    Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси таклифини рад этди — Билд

    Спорт | 13 август, 15:34

    Grok Ғазо бўйича жавоби учун вақтинча блокланди

    Дунё | 13 август, 15:31

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.