КХДРнинг давлат, партия ва ҳарбий соҳаси етакчи арбоблари Ким Чен Ин бошчилигида мамлакатнинг машҳур ҳарбий раҳбари, Корея халқ армияси маршали Ли Ил Солнинг дафн маросимида иштирок этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ли Ил Сол 6 ноябрь куни 95 ёшида ўпка саратонидан вафот этди. Мамлакат кўчаларида афсонавий маршални бир неча ўн минглаб пойтахт аҳолиси сўнгги манзилга кузатди.
Ли Ил Сол икки карра КХДР қаҳрамони ва Меҳнат қаҳрамони деб топилган. Ҳарбий раҳбар бир қатор орденлар, жумладан Ким Ир Сен ордени, Ким Чен Ир ордени, биринчи даражали Миллий байроқ ҳамда Озодлик ва Мустақиллик ордени билан тақдирланган.
У аксиляпон ҳаракатида қатнашган, Ким Ир Сеннинг сафдоши бўлган, шунингдек, КХДР қуролли кучларини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.
Изоҳ (0)