Россия президенти Владимир Путин 9 ноябрь куни мудофаа-саноат комплексини ривожлантириш масалалари бўйича мажлис ўтказди, дея хабар бермоқда Meduza. Телерепортажга «Статус-6» кўп мақсадли океан тизими тилга олинган ҳужжат тасвири тушиб қолди.
Президент матбуот котиби Дмитрий Песков эфирда ҳақиқатан ҳам махфий ҳужжат кўрсатилганини тасдиқлади — кадрлар телеканаллар сайтларидан олиб ташланди.
Репортаж скриншотида тизим мақсади аниқ кўриниб турибди: «Кенг радиоактив зарарланиш ҳудудларини яратиш орқали душманнинг соҳил ҳудудидаги муҳим иқтисодий объектларини вайрон қилиш ва мамлакат ҳудудига кафолатланган номаъқул зарар етказиш».
«Статус-6» номи тақдимот телеэфирда кўрсатилмагунича, Россия интернетида бирор марта тилга олинмаган. Махфий қурилма ҳақида ахборот пайдо бўлгач, блогларда бунинг тасодиф эканлиги ёки атайлаб уюштирилгани ҳақида муҳокамалар бошланди. Песков махфий тақдимотнинг битта саҳифаси тасодифан тарқалиб кетганини тасдиқлади. Шу билан бирга, у махфий маълумот тарқалиши юзасидан кимдир жазолангани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини маълум қилди.
Изоҳ (0)