• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўйинга тайёр (фото)

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь, пайшанба куни ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 саралаш баҳслари доирасида навбатдаги ўйинини ўтказади. Тошкент вақти билан 18:00 да «Пахтакор» марказий стадионида бошланадиган учрашувда Самвел Бабаян қўл остидаги ўзбекистонликларга «H» саралаш гуруҳи пешқадами — Шимолий Корея терма жамоаси рақиб бўлади. ЎФФ матбуот хизмати мазкур ўйин олдидан ташкил этилган расмий машғулотларидан фоторепортаж тайёрлади.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йил ҳисобидан учинчи, ўз тарихида эса саккизинчи марта Шимолий Кореяга қарши тўп суради. Аввалги етти учрашувнинг биттаси 1998 йилги Осиё ўйинлари, яна бири 2015 йилги Осиё Кубоги доирасида, иккитаси ўртоқлик учрашуви мақомида, қолган учтаси эса жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида ўтказилган.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    ЖЧ—2018 саралаши доирасида 16 июнь куни Пхеньянда бўлган сўнгги ўйин алоҳида эътиборга молик. 4:2 ҳисобида якунига етган баҳс КХДРнинг Ўзбекистон устидан қозонган илк ғалабаси сифатида тарихда қолди. Айни вақтда, айнан мана шу ўйин Миржалол Қосимовнинг миллий терма жамоадаги мураббийлигининг иккинчи даврига якун ясади — учрашув биринчи таймидан кейин Ўзбекистоннинг 0:4 ҳисобида ортда боргани мухлисларни айниқса ғазаблантирган эди.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Қосимов истеъфосидан сўнг миллий терма жамоа рулини қўлга олган «Пахтакор»нинг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян жамоа билан кетма-кет учта ғалабага эришди. Дастлаб Тошкентда Яман 1:0 ҳисобида, сўнг меҳмонда Филиппин (5:1) ва Баҳрайн (4:0) йирик ҳисобларда мағлуб этилди. Мазкур ғалабалардан сўнг миллий терма жамоа, бир ўйин захирасига эга бўлгани ҳолда, гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Эътиборли томони, саралашнинг «иккинчи давра»сида Ўзбекистон, Шимолий Кореядан ташқари, Филиппин (2016 йил 24 мартда) ва Баҳрайнни (2016 йил 29 мартда) Тошкентда қабул қилади, уйда эса «деворлар ҳам ёрдам бериши» аниқ.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Кетма-кет ғалабалар, айниқса, 2005 йилдан бери Ўзбекистон учун кутилмаганда «ноқулай рақиб» мақомини олган Баҳрайн устидан эришилган ишончли ҳам йирик ғалаба нафақат терма жамоага ташқаридан бўлган ишончни, терма жамоа ичида — футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини ҳам оширди. «Аввалги ўйиндаги мағлубият учун ўч олиш мақсадида эмас, фақат уч очко ниятида майдонга тушамиз. Ортиқча эҳтиросга берилиб эмас, ақл билан ўйин кўрсатамиз», — дейди 12 ноябрдаги ўйин арафасида ўз фикрлари билан ўртоқлашган терма етакчиларидан бири Азиз Ҳайдаров.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Бабаян Шимолий Кореяга қарши ўйин учун 23 нафар футболчини танлаб олган бўлиб, уларнинг 9 нафари легионерлардир. «Биз Шимолий Кореяни кўп бора мағлуб этганмиз, бу жамоани мағлуб этиш мумкин», — дейди Жанубий Кореянинг «Улсан» клубида тўп сурувчи Сервер Жепаров. «КХДР дарвозасига гол уриш қийин, деган гапларга қўшилмайман. Йўқ, қийин эмас», — дейди сўнгги вақтларда терма жамоанинг ишонган ўйинчисига айланган, айни вақтда Қатарнинг «Ал-Жайиш» клубида ўйнаётган Сардор Рашидов.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Шимолий Корея бош мураббийи Ким Чанг Бок Тошкентдан дуранг билан қайтиш ҳам қониқарли эканини айтиб ўтди. Самвел Бабаян эса Шимолий Корея билан ўйинга тўрт ҳужумчини чақирган бўлиб, учрашув арафасида ташкил этилган матбуот анжуманида бўлажак ўйинда ҳам бир ҳужумчи билан ўйинни бошлашини маълум қилди. Ҳужумчилардан бири — тажрибали Александр Гейнрих КХДРнинг кучсиз томонларидан хабардорлигини билдирган бўлса, ёш ҳужумчи Элдор Шомуродов Бабаян бошлиқ мураббийлар танлаган тактика ғалабага асос бўлишини, «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев эса имкони борича фақат мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнашини маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати

    Аввалроқ, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги учрашувни Алиризо Фағоний бошлиқ ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши маълум бўлганди. 6 ноябрдан ўйин чипталари сотувга чиққани, марказий секторларнинг 15 минг сўмлик чипталари ўйинга уч кун қолганида стадион кассаларида қолмагани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

    11.11.2015, 20:43   Изоҳ (0)   16423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР термаси бош мураббийи: Дуранг биз учун қониқарли натижа бўлади

    11.11.2015, 20:05

    Самвел Бабаян: Эртага бўладиган ўйин учун яширин қуролимиз бор

    11.11.2015, 14:28

    Роналду ҳақида ишланган фильм тақдимотига «Реал»дан ҳеч ким келмади

    11.11.2015, 14:27

    Бабаян Шимолий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин бўлган ўзбекистонлик 23 футболчи номини эълон қилди

    11.11.2015, 10:58

    Криштиану Роналду селфилар сони бўйича рекорд ўрнатишга уринди

    10.11.2015, 22:05

    WADA комиссияси Россия олимпия қўмитаси талабномаларини қабул қилмасликка чақирди

    10.11.2015, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.