Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) мустақил комиссияси Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га Россия енгил атлетика федерацияси WADA кодексига риоя этмагунча Россия олимпия қўмитаси талабномаларини қабул қилмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда комиссия маърузасида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
9 ноябрь, душанба куни WADA россиялик енгил атлетикачилар томонидан допингга қарши қоидаларнинг бузилишига оид ҳисоботни тақдим этди. Ташкилот енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси (IAAF)га Россия федерацияси фаолиятини тўхтатиш, шунингдек, россиялик енгил атлетикачиларни IAAF шафелигидаги мусобақалар, жумладан, Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларидан четлатишни маслаҳат берган.
Изоҳ (0)