«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи ҳақидаги фильм премьераси олдидан мухлислари билан суратга тушди, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Португалиялик уч дақиқада олинган селфилар сони бўйича жаҳон рекордини янгилашга уриниб кўрди. Форвард билан суратга тушиш учун мухлислардан иборат узун навбат тизилди.
Афсуски, Роналду актёр Дуэйн Жонсоннинг рекордини янгилай олмади.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Лондонда «Сан-Андреаснинг парчаланиши» деб номланган фильми премьераси арафасида Жонсон ўз смартфони ёрдамида уч дақиқа ичида 105 та селфи олиб, шу тариқа уч дақиқада 75 та селфидан иборат аввалги рекордни янгилаган эди.
Cristiano Ronaldo attempted to break selfie world record at premiere of #RonaldoFilm https://t.co/EUtEIl4BeL https://t.co/1Hf4q1d1oC
— B/R Football (@brfootball) November 9, 2015
Изоҳ (0)