Тошкентдаги Абдулла Қодирий кўчасини Амир Темур шоҳ кўчаси билан бевосита боғловчи йўл қайтадан очилади. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Хабарга илова қилинган фотосуратда Абдулла Қодирий кўчасидаги «Турон» тўйхонаси олдидан Амир Темур шоҳ кўчасига олиб чиқувчи йўлда таъмирлаш ишлари ўтказилаётгани тасвирланган.
Қарама-қарши — Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган Гёте-Iнститут ён томонидан Абдулла Қодирий кўчасига олиб чиқувчи йўл ҳам таъмирланаётганига фотохабар муаллифи алоҳида эътибор қаратган.
«Водители Ташкента» гуруҳининг аксарият фойдаланувчилари мазкур янгиликни хурсандчилик билан кутиб олган ва: «Бу ишни анча аввал қилиш керак эди», — қабилида фикрлар қолдирган.
Маълумот учун, 2015 йил мартида Абдулла Қодирий кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси кесишган йўлни жорий йилнинг 25 ноябрига қадар капитал таъмирлаш учун қиймати 1,2 миллиард сўмлик тендер эълон қилинганди.
Изоҳ (0)