Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг 51 фоизи МДҲ ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси чоғида маълумот берилди, деб ёзади «Review.uz».
Иккинчи ўринда 21 фоизлик улуш билан Шарқий Осиё мамлакатлари турибди. Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг европалик истеъмолчилари ҳиссаси 12 фоизни ташкил этади. Яқин Шарқ ва Африка ўзбек текстилининг 8 фоизини, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари эса 3 фоизини импорт қилади.
Изоҳ (0)