«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти раиси Очилбой Раматов ва Испаниянинг Patents Talgo S.L. компанияси ижрочи директори Хосе Мариа де Ориол Фабра оширилган сиғимга эга иккита юқори тезликли поезд етказиб бериш ҳақида шартнома имзолади, дея хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Имзолаш маросими Тошкентдаги инвестициявий форум доирасида бўлиб ўтди. Битим 2015 йил мартидаги юқори тезликли темир йўл ҳаракати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида тузилди.
Поездларнинг ушбу партияси Ўзбекистон томонининг индивидуал буюртмасига кўра ишлаб чиқарилади. Янги поездлар аввалгиларидан шуниси билан фарқ қиладики, уларга иккита қўшимча вагон қўшилади.
Изоҳ (0)