Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар ўртасида илк жаҳон чемпиони Руслан Нуриддинов жароҳати туфайли Хьюстонда (АҚШ) шу йилнинг 20—29 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
«Руслан бўлажак жаҳон чемпионатида иштирок этолмайди, аммо Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида ундан умидимиз катта. Олдинги жаҳон чемпионатларида Руслан ғолиб ва совриндор бўлган, жаҳон рекордини ўрнатган ва Олимпиада ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя этишга ҳақли эканлигини кўрсатган», — дея таъкидлаган Ўзбекистон ва Осиё оғир атлетика федерациялари вице-президенти Шахрулло Маҳмудов.
Изоҳ (0)