«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 12-турида «Реал» (Мадрид) билан бўладиган ўйинда майдонга тушиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Охирги машғулот чоғида у тўп билан ишлаган ва югуриш машқларига киришган. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу 21 ноябрда «Қироллик клуби» майдонида бўлиб ўтадиган ва «Барселона» учун муҳим саналадиган ўйинда Мессининг иштирок этишига умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси оёғидаги жароҳат батамом тузалмагани туфайли мазкур баҳсда жамоасига ёрдам беролмаслиги айтилганди.
Изоҳ (0)