Ўзбекистоннинг энг тажрибали аёл теннисчиси Оқгул Омонмуродова Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида старт олган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирдаги иштирокини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради «Оламспорт».
Оқгул мукофот жамғармаси 125 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақанинг яккалик баҳслари илк босқичида кореялик Су Жео Жангни 4:6, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Омонмуродованинг иккинчи даврадаги рақибаси хитойлик Фангжоу Лиу бўлади.
Таққослаш учун, Лиу дунё рейтингида 167, Омонмуродова эса 297-ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистонлик теннисчи жуфтликлар мусобақасида ҳам ўз омадини синовдан ўтказади.
Изоҳ (0)