Лонг-Айлендда питбул зотли ит тўққиз ёшли қизчага ҳужум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Қизча уйнинг орқа ҳовлисида ўртоқлари билан ўйнаётганда, икки ёшли питбул унга ташланди. Ҳатто катта ёшдаги қўшнилар ҳам қизчани ундан тезда халос қила олмади.
Қизча билан бирга ўйнаётган икки дугонаси тезда қочиб, ёрдам чақира бошлади. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимларининг маълум қилишича, ит уларга ҳам ташланмоқчи бўлган. Шундан кейин полициячилардан бири учта ўқ билан питбулни ўлдирган. Жабрланган қизча шифохонага етказилди, бироқ бир неча соатдан сўнг у ҳалок бўлди.
Питбулнинг эгаси 29 ёшли Карлайл Арнольд қўлга олинди.
Изоҳ (0)